Линклар

logo-print

Эронга янги санкциялар қўлланиши мумкин


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Эрон ҳукумати ўз ядровий дастури борасида давом этаëтган музокараларга рисоладагидай муносабатда бўлмаса, Европа давлатларининг Теҳронга янги санкциялар қўллашидан огоҳлантирди.

Ушбу баëнот Жон Брауннинг АҚШ президенти Жорж Буш билан ўтказган учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Бош вазирнинг айтишича, Эронга қарши янги санкциялар мамлакатдаги энг йирик банк ҳисобланмиш Миллий банк маблағларини музлатиш ҳамда Эрон нефть ва газ саноатига зарба берувчи жазо чоралари қўллашни назарда тутади.

Эронда чоп этилган “Шаҳрванде Эмрўз” ҳафталигининг ëзишича, таҳдид этилаëтган янги санкциялар муносабати билан Эрон ҳукумати Европа банкларидаги 75 миллиард доллар пулини чиқариб олган. Бу ҳаракат бевосита президент Маҳмуд Аҳмадийнажот буйруғига кўра амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG