Линклар

Ироқ шимолида “Ал-Қоида”га аъзоликда гумонланган 4 шахс ўлдирилди


АҚШ ҳарбийлари эълон қилган баёнотда гумонланувчи шахслар таслим бўлишдан бош тортганидан кейин отиб ўлдирилгани билдирилган.

АҚШ ҳарбийлари воқеа жойида террорчи ташкилотга алоқадор эканликда гумонланган 4 киши ҳибсга олинганини ҳам эълон қилди. Мосул шаҳрида ўтказилган бошқа бир рейд пайтида “Ал-Қоида”га аъзо эканликда гумон қилинган бир шахс қўлга олинган. Шунингдек, Мосулдаги телевидение бошловчиси Мухиалдин ал-Нақиб ўз уйидан чиқиб кетаётган пайтда номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG