Линклар

Бағдод шимолидаги портлашда камида 10 киши ўлди, 40 нафари яраланди


Ироқ хавфсизлик кучлари маълумотига кўра, машинага ўрнатилган бомба шиалар яшайдиган ал-Ҳуррия маҳалласидаги бозорда портлаган.

Шунингдек, Ироқда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида америкалик бир аскар ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбийлари воқеа Бобил вилоятидаги Хилла шаҳри яқинида содир бўлганини билдирди. Бу билан АҚШ қўшинлари 2003 йил март ойида Ироққа бостириб кирганидан бери ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони тўрт минг 101 кишига етди.
XS
SM
MD
LG