Линклар

Эрон президенти нефть нархи сунъий эканини билади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот нефтнинг ҳозирги нархи сунъий эканини ва дунё бозорига нефть етарли миқдорда етказиб берилаётганини билдирди.

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕКнинг Исфахон шаҳрида ўтаётган йиғилишида чиқиш қилган М.Аҳмадийнажот нефтга талабнинг ўсиши нефть қазиб чиқариш миқдоридан кам эканини таъкидлади.

Унинг фикрича, ўсиб бораётган нефть нархи етакчи давлатлар томонидан белгиланмоқда. Бир баррел нефть нархи рекорд даражага, яъни қарийб 140 АҚШ долларига кўтарилди.
XS
SM
MD
LG