Линклар

logo-print

Қочқинлар сони ортишига урушлар сабаб бўлган


БМТ 2007 йилдан бери дунё бўйича қочқинлар сони ортишига Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб бўлганини маълум қилди.

БМТ қочқинлар масалалари олий комиссари ўз ташкилоти 2007 йилда дунё бўйича 11 миллион 400 минг қочқинга ёрдам кўрсатгани, бир йил олдин эса қочқинлар сони тўққиз миллион 900 минг кишини ташкил этганини айтди.

БМТ маълумотига кўра, Покистон Афғонистонга қўшни бўлгани учун дунё бўйича энг кўп қочқинни қабул қилган. Бундан ташқари, Сурия, Эрон, Германия ва Иордания қочқинларга бошпана берган давлатлар рўйхатининг юқори қисмидан ўрин эгаллаган.
XS
SM
MD
LG