Линклар

Тадбиркорлар чегарада кучлироқ текширилади


Хитойга қатнайдиган қирғизистонлик тадбиркорлар Пекинда Олимпиада ўйинлари бўлаётган пайтда чегарачилар томонидан аввалгидан кўра кўпроқ текширилиши мумкин.

Қирғизистон ва Хитой чегарачилари Пекинда ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинлари чоғида икки мамлакат ўртасидаги давлат чегараларидан ўтаётган кишилар ва транспорт воситалари назоратини кучайтириш тўғрисида протокол имзолади. Мазкур ҳужжат Қирғизистон ва Хитой чегарачиларининг 2008 йил 11-15 июнь кунлари Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида имзоланган. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизматининг матбуот хизмати маълум қилди.

Пекиндаги Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 8 августидан 24 августигача ўтказилиши мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG