Линклар

Толиблардан қишлоқлар тортиб олинади


Афғонистондаги халқаро кучлар ва Афғонистон ҳарбийлари мамлакат жанубидаги толиблар босиб олган қишлоқларни ишғол қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

НАТО вертолётлари толиблар назорат қилаётган қишлоқлар аҳолисини ўз уйларини ташлаб кетишга даъват қилувчи варақалар тарқатди. Ўтган ҳафта охирида Қандаҳор шаҳридаги асосий қамоқхонага худкуш ёрдамида ҳужум уюштирилганидан кейин мингга яқин маҳбус қочиб кетган эди. 16 июнь куни 500га яқин жангари Қандаҳор яқинидаги қишлоқларга йиғилди. 17 июнь куни пойтахт Кобулдаги афғон ҳарбийлари самолётларда Қандаҳорга олиб борилди. Халқаро кучлар таркибидаги Канада ҳарбийлари ҳам улар билан бирга Қандаҳорга етказилди.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, Қандаҳордан 15 километр шимоли-ғарбдаги Арғандоб туманини 4 мингга яқин аҳоли тарк этган. Толиблар жангарилари эса бўлажак тўқнашувларга тайёргарлик доирасида ўз назоратида бўлган қишлоқларда кўприкларни бузиб ташлаб, йўлларни миналаштирган.
XS
SM
MD
LG