Линклар

Исроил “Ҳамас” таклиф этган вақтинчалик сулҳга розилик берди


“Ҳамас” ва Исроил расмийлари ўртасида Мисрда ўтказилган музокаралар давомида эришилган ушбу сулҳ пайшанба кундан бошлаб Ғазо минтақасида амал қила бошлайди. Музокараларда иштирок этган Исроил Мудофаа вазирлиги мулозими Амос Гилад “Ҳамас” билан ўт очишни тўхтатишга келишилганини тасдиқлади, бироқ унинг тинчлик битими эмаслигини таъкидлади. Ғазо шаҳрида гапирган “Ҳамас” раҳбари Исмоил Хония ўз талаблари бажарилганини билдирди.

“Фаластинликларнинг талаби аниқ-тиниқ эди. Биз қамални бекор қилишни ва агрессияни тўхтатишни талаб қилдик. Ишонишимизча, бу талабларимиз бажарилди. Фаластин халқи бу музокаралар ва мулоқотларимиз самарасини йил давомида кўради”,- деди Исмоил Хония.

Исроил томони агар фаластинликлар вақтинчалик сулҳни бузса, уларга қарши кенг қамровли ҳарбий амалиётларга тайёргарлик кўришда давом этажаги борасида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG