Линклар

Тинчликпарварлар озод этилди


Грузия ҳибсга олинган Россия тинчликпарвар кучларининг 4 ҳарбийсини озод қилгани ҳақида эълон қилди. Россия аскарлари сешанба куни ҳужжатсиз қурол-аслаҳа олиб ўтишда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Ички ишлар вазири Шота Утиашвилининг маълум қилишича, текширувдан сўнг аскарлар озод қилинган. Бироқ Грузия томони мусодара этилган қурол-аслаҳаларни тергов тугагунга қадар қайтармайди.
XS
SM
MD
LG