Линклар

Литвада советлар ва нацистлар рамзлари тақиқланди


Литва парламенти советлар ва нацистларнинг рамзлари ва мадҳияларни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Ушбу қонун оммавий жойларда советлар ва нацистлар раҳбарларининг суратлари, байроқлари ва бу режимларнинг бошқа тимсоллари, жумладан, қизил юлдуз, ўроқ ва болға ҳамда фашистлар свастикасининг кўрсатилишини тақиқлайди. Уларнинг герблари ва расмий мадҳиялари ҳам маън этилган.

1939 йилда Совет Иттифоқи нацистлар Германияси билан тинчлик пактини имзолаб, 1940 йилда Литвани оккупация қилган эди.
XS
SM
MD
LG