Линклар

logo-print

Гумонланувчиларга расмий айблов эълон қилинди


Россия терговчиларининг билдиришича, 2006 йилда журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланган 4 кишига расмий айблов эълон қилинди.

Тергов қўмитаси томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, улардан уч киши Анна Политковскаянинг ўлимига бевосита дахлдорликда айблаётган бўлса, бу иш юзасидан Федерал хавфсизлик хизматининг бир ходимига ўз мансабини суиистеъмол қилиш айби қўйилган.

Айбланувчиларнинг барчаси ўтган йилнинг август ойида ҳибсга олинган. Улардан бири Сергей Ҳожиқурбоновнинг собиқ милиция ходими экани маълум. Қолган иккитаси ака-ука Жаброил ва Иброҳим Маҳмудовлар Чеченистондан ёлланган. Бироқ Тергов қўмитаси Анна Политковскаянинг ўлдирилиши сабаблари ва гумон қилинувчиларнинг ушбу қотилликдаги ўрни ҳақида ҳеч нарса демаган.
XS
SM
MD
LG