Линклар

Арғандоб толиблардан тозаланмоқда


Афғонистон Мудофаа вазирлиги Қандаҳордаги тўқнашувлар оқибатида 2 аскар ҳалок бўлгани ва толибларнинг 20 жангариси ўлдирилгани ҳақида маълум қилди.

Канаданинг НАТО таркибидаги қўшинлари кўмагида Афғонистон армияси мамлакат жанубидаги Қандаҳор шаҳри атрофига ўрнашиб олган жангариларни йўқ қилиш амалиётини бошлади.

НАТО матбуот котиби Марк Лайтининг айтишича, ҳозирнинг ўзида Афғонистон ва Канада кучлари Қандаҳор ташқарисидаги Арғандоб минтақасига кирган.

Ҳилманд вилоятидан олинган бошқа хабарларга қараганда, НАТОнинг тўрт аскари патруллик чоғида ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG