Линклар

БМТ бош котиби Бағдоддаги террорчилик амалиётини қоралади


БМТ бош котиби Пан Ги Мун Бағдодда 51 кишининг ҳаётини олиб кетган портлашни “жирканч ҳужум”, дея қоралади. Шаҳарнинг асосан шиалар яшайдиган мавзесидаги бозорда содир этилган машина портлаши оқибатида камида 75 киши жароҳатланган.

АҚШ ҳарбий манбалари сешанба кунги ушбу портлаш “Ал-Қоида”га мойил сунний гуруҳлар томонидан эмас, балки шиа жангари гуруҳлари томонидан содир этилганини айтмоқда.

Сўнгги уч ой давомида Ироқда бунчалик кўп кишининг нубуд бўлишига сабаб бўлган портлаш кузатилмаганди. Ушбу ҳужум Ироқ парламенти АҚШ ҳимоясидаги “яшил зона”дан ташқарига чиқиш режасини эълон қилган кунда рўй берди.
XS
SM
MD
LG