Линклар

Милошевичнинг сафдоши узоқ йилга қамалди


Сербия Олий суди Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевичнинг хавфсизлик хизмати бошлиғи Радомир Марковични 40 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Радомир Маркович 1999 йили Милошевичнинг сиёсий рақибларидан бири Вук Драшковичга суиқасд уюштирганликда айбдор топилди. Суиқасдда Вук Драшковичга зарар етмаган, бироқ унинг ёнида бўлган 4 киши ўлган эди.

Олий суд, шунингдек, ҳарбийлаштирилган полициянинг собиқ бошлиғи Милорад Улемекни ҳам 40 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Улемек сербиялик икки сиёсатчи – бош вазир Зоран Жинжич ва собиқ президент Иван Стамболични ўлдирганликда айбдор топилди.

Мазкур жиноят иши бўйича ҳаммаси бўлиб 11 киши турли муддатларга кесилди.
XS
SM
MD
LG