Линклар

Россия Грузияни огоҳлантирди


Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ўринбосари Александр Бурутин расмий Тбилисини Россия тинчликпарвар кучлари грузин-абхаз можароси зонасида қуролдан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Грузия томони провокация қилган тақдирда тинчлик ўрнатувчи кучлар бундан буён ўзини тийиб туришига кафолат бермайди”,- деди генерал.

Сешанба куни Грузия полицияси Россия ҳарбийларидан 4 нафарини муайян муддат ушлаб турган эди. Грузин расмийлари улар ноқонуний равишда қурол-аслаҳа ташигани учун ушланганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG