Линклар

logo-print

Расмий айблов эълон қилингани олқишланди


Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган Халқаро журналистлар федерацияси журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича расмий айблов эълон қилинганини олқишлади.

Чоршанба куни Россия прокуратураси мазкур иш бўйича қотилликда айбланаётган уч шахс устидан ўтказилган тергов якунига етганини, бироқ қотиллик буюртмачисини топиш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилганди.

“Новая газета” шарҳловчиси Анна Политковскаяни номаълум шахслар 2006 йилнинг октябрида Москвада, ўзи яшайдиган кўпқаватли уйнинг йўлагида ўлдириб кетган эди.
XS
SM
MD
LG