Линклар

ШҲТ маданият вазирлари Бишкекда йиғилади


Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар маданият вазирларининг бешинчи кенгаши 24-25 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида ўтадиган бўлди.

Қирғизистон маданият вазири Султон Раев сўзларига кўра, учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар маданиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади. Қирғизистон томони кенгашда биргаликда кино ишлаш масаласини кўтармоқчи. Шунингдек, Россия билан кинорежиссёрлар, театр ва балет артистларини тайёрлаш масаласи ҳам муҳокама этилиши режалаштирилган.

Вазир Хитой тарихий обидаларни таъмирлаш бўйича катта тажрибага эгалигини, ундан Қирғизистонда фойдаланиш мумкинлигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG