Линклар

logo-print

Сулҳ шартномаси кучга кирди


Исроил билан “Ҳамас” гуруҳи ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирди.

Бу борадаги музокараларга Миср воситачилик қилди. Келишувга биноан “Ҳамас” Исроилни Ғазодан туриб ракеталардан ўққа тутмаслик, Исроил эса Ғазода ҳарбий рейдлар ўтказмаслик мажбуриятини олди.

Исроил ҳукумати вакили Марк Регев расмий Тел-Авив “тинчлик ва осойишталикнинг янги даври бошланаётганига умид қилиши”ни таъкидлади. “Ҳамас” гуруҳининг Ғазодаги етакчиси Исмоил Хония фаластинликлар томонидан келишув шартлари бузилмайди, деб ишонч билдирди.
XS
SM
MD
LG