Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:20

Ўзбекистонлик гастарбайтер қотиллиқда айбланмоқда


Қарийб уч йилдан бери Россиянинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Наби Асқаровга Тюмень шаҳри прокуратураси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан одам ўлдириш айби қўйилди.

Тюмень вилояти тергов бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Евгений Козаков ўзбекистонлик гастарбайтер содир этган жиноят ҳақида гапира туриб: “Тергов жараёнида аниқланишича, пул ишлаш мақсадида Тюменга келган Ўзбекистон фуқароси Асқаров билан ҳеч қаерда ишламайдиган, вилоят марказида яшовчи фуқаро ўртасида 2005 йил 29 октябрь куни кечқурун жанжал чиққан. Тортишув пайтида Асқаров ошхона пичоғини олиб жабрланувчининг қорнига санчган. Кейин у жиноят содир этилган жойдан яширинган”,– деди.

Е.Козаковнинг айтишича, Наби Асқаров бир неча йил давомида Россиянинг турли минтақаларида яшириниб юрган. Аммо орган ходимлари уни қидириб топиш йўлида кўрган чоралар ўз натижасини берган ва ниҳоят Асқаров Красноярскда ушланган.

“Терговчи ва милиция ходимлари қидирилаётган шахснинг фотороботини чизди ва унга федерал қидирув эълон қилди. Жорий йил 9 июнь куни Асқаров Красноярск шаҳрида ушланиб, Тюменга олиб келинди. Суд қарорига мувофиқ у қамоқда сақланмоқда”, – деди Е.Козаков.

Евгений Козаков Наби Асқаровга РФ Жиноят кодексининг “онгли равишда саломатликка оғир зарар етказгани оқибатида одам ўлиши” моддаси бўйича айблов эълон қилинганини билдирди. Бу модда бўйича жиноятчи 5 йилдан 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Евгений Козаков Наби Асқаров дастлабки тергов чоғидаёқ айбига иқрор бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG