Линклар

logo-print

Қочқинлар сони ошмоқда


Ўтказилган глобал сўровга кўра, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд ва Бангладеш дунëдаги қочқинлар ҳуқуқларини энг кўп бузаëтган давлатлардир.

Халқаро қочқинлар куни муносабати билан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, Ироқ ва Россия ҳам қочқинлар учун дунëнинг энг ëмон давлатларидир.

АҚШнинг қочқин ва муҳожирлар қўмитаси томонидан ҳозирланган бу ҳисоботда айтилишича, 2007 йилда жаҳон бўйлаб қочқинлар сони 14 миллионга етган ва бу 2001 йилдан кейин кузатилган энг катта рақамдир.
XS
SM
MD
LG