Линклар

Арманистон мухолифати Ереван марказида норозилик тадбири ўтказди


Мухолифат унда 50 минг, расмийлар эса 10 мингтача одам иштирок этганини билдирди. Бу тадбир мухолифатнинг март ойидаги норозилик чиқишларидан бери ўтказаëтган биринчи йирик акциясидир.

Ереван полициясининг билдиришича, мухолифат раҳбарлари намойишнинг тинч ўтишига кафолат бергандан сўнг уни ўтказишга расман рухсат этилган.

Президент сайловидаги қаллобликка қарши ўтказилган сўнгги норозилик йиғини чоғида юзага чиққан зўравонликда саккиз одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG