Линклар

Амалиёт муваффақиятли якунланди


НАТО ҳарбий қўмондонлари Қандаҳор шаҳри ва Арғандоб туманидан толиблар қўшинини ҳайдаб чиқариш амалиëтлари муваффақиятли якунлангани ва минтақада қайта осойишталик ўрнатилганини хабар қилди.

Чоршанба куни Афғонистон армиясининг мингдан ошиқ аскари ҳамда НАТОнинг 300га яқин ҳарбийси ушбу ҳудудларни ишғол қилган толибларга қарши ҳужумга ўтганди. НАТО авиацияси ҳам толиблар истеҳкомларига ҳаводан зарба берди.

Расмийларнинг билдиришича, мазкур амалиëтлар оқибатида камида 56 жангари ўлдирилган, бир неча ўнтаси жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG