Линклар

БМТ жинсий тажовузни уруш тактикаси ўлароқ баҳолади


БМТ Хавфсизлик Кенгаши уруш ва можаролар зонасидаги жинсий тажовузни уруш тактикаси сифатида баҳоловчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг айтишича, уруш ва можаролар зонасидаги жинсий зўравонлик муаммоси мисли кўрилмаган даражага етган ва пандемияга айланган.

Кенгаш мажлисига раислик қилган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс сўзларига кўра, бундай резолюция қабул қилиш орқали дунë ҳамжамияти можаролар чоғидаги жинсий тажовузнинг алоҳида олинган қурбонлар ҳаëтидан ошиб, давлатлар хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказувчи иллатга айланганини тан олган.
XS
SM
MD
LG