Линклар

logo-print

Лиссабон келишуви бўйича ишлар давом этади


Европа Иттифоқи етакчилари Лиссабон шартномасини ратификация қилиш жараëнини давом эттириш борасида келишувга эришди.

Брюсселда ўз ишини давом эттирган икки кунлик саммит иштирокчилари Ирландия Лиссабон шартномасини рад қилганидан сўнг юзага келган вазият борасида қарор қабул қилишни октябрь ойига қолдирди.

“Европа кенгаши вазиятни таҳлил қилиш учун кўпроқ вақт лозим, деган тўхтамга келди. Кенгаш, шунингдек, Ирландия ҳукуматининг ҳам мамлакат ичкариси, ҳам иттифоқ аъзолари билан вазиятдан чиқишнинг ягона йўлини излаш борасидаги маслаҳатларни давом эттириши лозимлигини ҳам таъкидлади”,- деди ЕИнинг амалдаги президенти Словения бош вазири Янез Янса.

ЕИ конституцияси ўрнини эгаллаши кутилаëтган Лиссабон шартномаси кучга кириши учун аъзо 27 давлатнинг барида тасдиқланиши лозим.
XS
SM
MD
LG