Линклар

Хабарлар қисқа сатрларда:


-
Афғонистон армияси генерали Шер Муҳаммад Каримий Қандаҳор яқинида ўтказилган ҳарбий амалиётлар давомида 94 жангари, жумладан, “Ал-Қоида”га алоқадор жангарилар ўлдирилганини маълум қилди. Каримий жангариларнинг ярмидан кўпи хорижликлар эканини билдирди.

-
Германия полицияси Россиядаги йирик мафия аъзосини Испания ҳукумати сўровига кўра ҳибсга олди. Шу ой бошида Испанияда “рус мафияси”нинг 20 аъзоси қўлга олинган эди.

-
Сербия ҳукумати 1992 – 1995 йилларда Босния урушида уруш жиноятлари содир этганликда айбланган Босния серблари полицияси бошлиғи Стоян Зуплянинни Гаага трибуналига топширди.

-
Тбилиси расмийлари ва Грузиянинг исёнкор Абхазия ўлкаси вакиллари ўртасида шу ҳафта Швецияда ўтказилган музокаралар натижасиз тугади.

-
АҚШнинг Фазовий тадқиқотлар маркази - НАСА олимлари “Фоникс” роботи Марс сайёрасида топган оқ жисм муз парчаси эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG