Линклар

Бордюжа Бишкекка сафар қилади


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа душанба куни Қирғизистонга хизмат сафари билан боради.

КХШТ матбуот хизматининг маълум қилишича, 27 июнгача давом этадиган сафар чоғида Николай Бордюжа Қирғизистоннинг юқори ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан учрашади. Шунингдек, бош котибнинг ташкилотга аъзо мамлакатлар ёшларининг ҳарбий-спорт бирлашмалари иккинчи халқаро йиғини ёпилишида ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 17 июнда бошланган мазкур тадбир 28 июнда якунига етиши керак.
XS
SM
MD
LG