Линклар

logo-print

Коалиция аскарларидан жудо бўлди


Афғонистон жанубида содир бўлган портлашда АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг тўрт аскари ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.

Афғонистоннинг Пактика вилоятида амалга оширилган портлаш натижасида НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучлар таркибида бўлган польшалик бир аскар нобуд бўлди, тўрт нафари яраланди.

Хост вилоятининг Покистон билан чегара ҳудудида коалиция самолётлари толиблар қўмондони ва у етакчилигидаги жангариларга ҳаводан ҳужум уюштирди. Каписа вилоятида эса халқаро кучлар бир неча толибни ўлдирди, уч нафарини қўлга олди.
XS
SM
MD
LG