Линклар

Ядровий иншоот бузиб ташланади


Шимолий Корея ҳукумати Йонбендаги ядровий иншоотнинг бузиб ташланаётганини бутун дунёга намойиш этиш учун хориж телевидениеларни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг ядровий масалалар бўйича вакили Ким Сук эълон қилди.

Унинг айтишича, Шимолий Корея билан музокара қилган беш давлат – АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Хитой ва Япониянинг ҳар бири иншоот бузилишини намойиш этиш учун биттадан телеканал вакилларини жўнатиши мумкин.

27-28 июнга режалаштирилган ядровий иншоотни бузиб ташлаш жараёнини АҚШ томонидан Си-Эн-Эн канали ёритади.
XS
SM
MD
LG