Линклар

logo-print

Дунё давлатлари нефть нархи ошаётганидан ташвишда


Дунёнинг етакчи нефть ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи давлатлари расмийлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида йиғилиб, кескин ортаётган нефть нархини жиловлаш йўлларини муҳокама этмоқда.

Фавқулодда йиғилишда Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ҳамда АҚШ энергетика вазири Самуэль Бодман ҳам иштирок этмоқда. Жума куни дунё бозорларида бир баррель нефть нархи 140 долларга яқинлашди.

Айни пайтда Саудия Арабистони кунига қўшимча 200 минг баррель нефть қазиб чиқаришни ваъда қилмоқда. Шанба куни кечқурун Саудия нефть вазири ўринбосари шаҳзода Абдулазиз бин Салмон нефть нархи кўтарилиши бутун дунё иқтисодиётини беқарорлаштириб юбораётганини эътироф этди ва лозим бўлса, ўз давлати дунёнинг нефтга бўлган қўшимча талабини қондиришга тайёр эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG