Линклар

logo-print

Бағдодда бир йил аввал ўғирланган британиялик беш киши ҳамон тирик


Бу ҳақда “Би-Би-Си”га Ироқ раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муваффақ ал-Рубоий маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳукуматнинг жуда кучли разведкаси британияликлар ҳамон тирик эканини тасдиқлаган, бироқ уларнинг қаердалиги борасида аниқ маълумотлар йўқ.

2007 йил май ойида ўзини “Ироқдаги шиаларнинг исломий қаршилиги”, деб атаган гуруҳ британиялик компьютерлар бўйича мутахассис ва унинг тансоқчиларини Ироқ Молия вазирлиги биносидан ўғирлаб кетганди. Шу пайтгача жиноятчилар эълон қилган видеобаёнотларда инглиз қўшинлари мамлакатни тарк этмас экан, гаровга олинганларнинг ўлдирилиши ҳақида огоҳлантирилган.
XS
SM
MD
LG