Линклар

Грузия ва Абхазия ўртасидаги музокаралар натижасиз якун топди


Жорий ҳафтада Стокгольмда Грузия ва айирмачи Абхазия минтақаси вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бироқ зиддиятни тугатишга қаратилган ушбу сўзлашувлар натижасиз якунланди.

Грузия Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Александр Ломаянинг “Франс пресс” ахборот агентлигига билдиришича, сўзлашувлар сир тутилган боиси шуки, абхаз томони расмий музокараларни бошлашга розилик берганича йўқ.

Музокараларда Грузия томонидан А.Ломаядан ташқари реинтеграция масалалари бўйича давлат вазири Темур Икобашвили ва 4 мулозим иштирок этган, Абхазия делегациясига эса айирмачи ўлка ташқи ишлар вазири Сергей Шамба раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG