Линклар

НАТО базасига ҳужум уюштирилди


НАТОнинг Афғонистондаги хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш кучларининг билдиришича, шанба куни альянснинг Афғонистондаги базаларидан бирига Покистон ҳудудидан ҳужум уюштирилган.

НАТОнинг маълум қилишича, миномётлардан уюштирилган ушбу ҳужумларга халқаро кучлар артиллерия зарбалари билан жавоб берган.

Айни пайтда НАТО Покистон томонини Афғонистон билан чегарадаги минтақаларда хавфсизликни яхшилашга чақирмоқда. Афғонистонда жангари исёнчилар билан курашаётган миллий армия ва халқаро кучлар Покистон ҳудудига ўтишга ҳақли эмас. Бироқ сўнгги пайтларда икки давлат ўртасидаги чегараларда жанглар авж олиб боряпти.
XS
SM
MD
LG