Линклар

Мухолифат етакчиси ўз номзодини олиб ташлади


Зимбабве мухолифати етакчиси Морган Цвангирай мамлакатдаги президент сайлови арафасида ўз номзодини олиб ташлади.

Унинг айтишича, Роберт Мугабе ҳокимияти остида эркин ва адолатли сайловга умид қилиб бўлмайди.

“Мен 27 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловда одамларнинг ҳаётини таҳдид остига қўйиб, бизнинг партиямизга овоз беринг, деб айта олмайман”,- деди Морган Цвангарай.

Шунингдек, у БМТ ва Африка Иттифоқини Зимбабведаги вазиятга аралашиб, мамлакатдаги геноцидни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG