Линклар

logo-print

Франция президентининг Исроилга сафари давом этмоқда


Сафар чоғида Николя Саркози Исроил ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказди. Шунингдек, Исроил парламентида чиқиш қилган Николя Саркози Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларда турар-жойларни барпо этиш ишларини тўхтатиш фаластинликлар билан тинчликка эришишнинг муҳим омилларидан бири эканини билдирди.

Эрон тўғрисида гапирган Н.Саркози: “Расмий Теҳрон халқаро мажбуриятларни ҳурмат қила бошламагунча Франция ўз ҳамкорлари билан биргаликда бу мамлакатга нисбатан санкцияларни қўллаш сиёсатини давом эттираверади. Шуни қатъиян таъкидламоқчиман, ядровий қуролга эга Эронни менинг мамлакатим қабул қилмайди”,- деди.

24 июнь куни Франция раҳбари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига ўтиб, у ерда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказади.
XS
SM
MD
LG