Линклар

logo-print

Дажлада ракета ҳужуми уюштирилди


Ироқнинг Дажла вилоятида амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида ўн киши нобуд бўлди, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, жангарилар маҳаллий полиция участкасини нишонга олишни режалаштирган. Бироқ улар томонидан отилган ракета тинч аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудда портлаган.

Дажла вилояти Ироқнинг энг хавфли ҳудудларидан бири ҳисобланади. Якшанба куни мазкур вилоят маркази Бақуба шаҳрида худкуш аёл томонидан содир этилган ҳужумда 16 киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG