Линклар

Элликдан зиёд жангари ўлдирилди


Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги мамлакатнинг Покистонга яқин чегара ҳудудида рўй берган тўқнашувда элликдан зиёд жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, жангарилар билан тўқнашув 20 июнь куни Пактика вилоятининг Покистонга яқин туманларидан бирида рўй берган.

Шунингдек, Афғонистон расмийлари мамлакат ҳудудида ҳибсга олинган покистонлик икки жангарини журналистларга кўрсатди.

Қандаҳор вилояти ҳокимининг сўзларига кўра, мазкур шахслар Афғонистон ҳудудида худкуш ҳужумини амалга оширишни режалаштирган.

Ҳибсга олинган покистонликлардан бири мазкур айбловларни инкор этиб, Афғонистонга халқаро кучларга қарши курашишга келганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG