Линклар

logo-print

Мухолифат етакчиси элчихонадан бошпана топди


Нидерлания Ташқи ишлар вазирлиги Зимбабве мухолифати етакчиси Морган Цвангирай Нидерландиянинг мазкур мамлакатдаги элчихонасидан бошпана топганини маълум қилди.

Якшанба куни М.Цвангирай амалдаги президент Роберт Мугабе ҳокимияти остида эркин ва адолатли сайловга умид қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, президент сайловидан ўз номзодини олиб ташлаган эди.

ЕИнинг таъкидлашича, мухолифат етакчиси номзодини олганидан сўнг Зимбабведаги президент сайлови ўз моҳиятини йўқотган.

Африка Иттифоқи эса Зимбабведа юзага келган вазиятдан жиддий ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG