Линклар

Осиёда нефть қимматлади


Саудия Арабистони нефть ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ваъда берганига қарамай, Осиё бозорида нефть нархи яна қимматлади.

Хабарларга кўра, 23 июндаги савдолар давомида бир баррель нефть нархи 137 АҚШ долларига кўтарилган.

Якшанба куни жаҳоннинг етакчи нефть ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи давлатлари расмийлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида фавқулодда мажлис ўтказди. Унда Саудия нефть нархи кескин қимматлаши олдини олиш мақсадида нефть қазиб олиш ҳажмини оширишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG