Линклар

Ўзбекистон мувофиқлаштирувчи кенгашга раислик қилади


Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари энергетиклари мувофиқлаштирувчи кенгашига кейинги бир йил давомида Ўзбекистон раислик қиладиган бўлди.

Минтақа энергетикларининг бу мувофиқлаштирувчи кенгашида энергетика муаммолари муҳокама қилинди. Ўтган йилги суронли қиш энергетикларнинг ҳали бундай қаттиқ синовларга тайёр эмаслигини кўрсатди. Шунингдек, кенгашда энергетика таъминотининг муқобил йўлларини қидириб топиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Сўнгги бир йилда кенгашга раислик қилган Тожикистон томони янги раисликни Ўзбекистон вакилига топширди.
XS
SM
MD
LG