Линклар

logo-print

Журналист қотиллигида айбланганлар судга тортилмоқда


Душанбеда Россия Биринчи телеканали мухбири Илёс Шурпаевни ўлдирганликда гумон қилинган икки шахснинг жиноят иши судга оширилди.

Илёс Шурпаевни ўлдирганликда гумон қилинаётган Масруржон Ятимов ва Нажмиддин Муҳиддинов Тожикистон ЖКнинг ғаразли мақсадда қасддан одам ўлдириш ҳамда уюшган гуруҳ томонидан босқинчилик қилиш моддалари билан айбланмоқда.

32 ёшли тележурналистнинг жасади шу йилнинг 21 мартида Москвадаги ижара уйидан топилган эди.

Тожикистон бош прокурори Бобожон Бобохоновнинг айтишича, қотилликда гумонланган шахслар Россияга берилмайди ва Тожикистоннинг ўзида суд қилинади. Агар қотиллик судда исботланса, уларни 25 йиллик ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.
XS
SM
MD
LG