Линклар

logo-print

Европа Озарбойжондаги вазиятдан ташвишда


Европа кенгаши парламент ассамблеяси Озарбойжонда инсон ҳуқуқлари вазияти борасида жиддий ташвиш билдирди.

Европа расмийларининг билдиришича, президент сайлови арафасида Озарбойжонда инсон ҳуқуқлари вазияти анча ёмонлашган.

Европа кенгаши парламент ассамблеяси бу борада резолюция қабул қилди. Унга Озарбойжонда ўтказилажак президент сайловига қадар инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган бир қатор чоралар киритилган.

Шунингдек, резолюцияда Озарбойжон ҳукуматидан ҳибсда сақланаётган уч журналист ва беш сиёсий маҳбусни озод этиш талаб қилинган.
XS
SM
MD
LG