Линклар

“Толибон” жангарилари ўлдирилди


Афғонистон шарқида халқаро кучлар томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида “Толибон” ҳаракатининг 16 жангариси ўлдирилди.

Пактика вилояти полиция бошқармаси раҳбарининг айтишича, жангарилар тунда вилоятнинг Сайёд Карам туманига ҳужум қилган. Бироқ халқаро кучлар ҳаво зарбаси ёрдамида жангарилар ҳужумини бартараф этишга муяссар бўлган.

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги ҳам Пактика вилоятида ҳаво зарбаси амалга оширилганига оид хабарни тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG