Линклар

logo-print

Карзайга суиқасдда хорижликлар гумон қилинмоқда


“Апрель ойида Афғонистон президенти Ҳомид Карзайга уюштирилган суиқасд ортида хорижий давлат хавфсизлик хизматлари бўлган”,- дея баёнот тарқатди президент матбуот котиби.

Афғонистон раҳбарига суиқасд 27 апрель куни Кобулдаги ҳарбий парад чоғида уюштирилган эди. Ҳомид Карзай омон қолган бўлса-да, ҳукуматнинг уч аъзоси нобуд бўлганди. “Толибон” ҳаракати мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Ўтмишда Афғонистон ҳукумати Покистон хавфсизлик хизматини “Толибон” ҳаракати жангариларини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG