Линклар

Фаластин давлатини ташкил этиш Париж учун бирламчи масала


Франция президенти Николя Саркози Фаластин давлатини ташкил этиш расмий Париж учун бирламчи масалалардан бири эканини маълум қилди.

Байтуллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашган Франция раҳбари Қуддус шаҳри масаласида фаластинликлар ва исроилликларни ўзаро муросага чақирди.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига келишдан аввал Франция раҳбари Исроилда бўлиб ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказди.

23 июнь куни Исроил парламентида чиқиш қилган Николя Саркози Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларда турар-жойларни барпо этиш ишларини тўхтатиш фаластинликлар билан тинчликка эришишнинг муҳим омилларидан бири эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG