Линклар

logo-print

ЕХҲТ Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр


Финляндия ташқи ишлар вазири, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Александр Стубб Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга йўллаган мактубида ЕХҲТ Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

ЕХҲТ раиси 2008 йил 4 июнь куни Тошкентга қилган сафари чоғида ўзига кўрсатилган иззат-икром ва самимий қабул учун И.Каримовга миннатдорлик изҳор қилган.

“ЕХҲТ Ўзбекистонда ислоҳотларни давом эттиришда ёрдам кўрсатишга ҳамда ЕХҲТнинг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган мажбуриятлари бажарилишини қўллаб-қувватлашга тайёрдир”,- дейилади мактубда.
XS
SM
MD
LG