Линклар

Танлов ғолиблари катта грантга сазовор бўлди


Жаҳон банкининг Тожикистондаги ваколатхонаси ўтказган танловда етти нодавлат ва нотижорат ташкилот ғолиб бўлди ва 35 минг долларлик грантга сазовор бўлди.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш дастури доирасида ўтказилган бу танлов моҳияти жиҳатидан атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилди.

Жаҳон банки вакилининг айтишича, танлаб олинган лойиҳалар нафақат экологик муаммоларни ҳал қилиш, балки имконияти чекланган болаларни жамиятга уйғунлаштириш билан ҳам машғул бўлади.

1998 йилдан буён Жаҳон банки Тожикистондаги 55 та ана шундай кичик грантлар учун 220 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди.
XS
SM
MD
LG