Линклар

Янги келишув фуқароларга қулайлик туғдиради


Қирғизистон ва Қозоғистон икки давлат фуқаролари қўшни давлат ҳудудида 90 кунгача қайддан ўтмасдан юра олишини кўзда тутувчи келишув лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Қирғизистон Миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Тўхтасин Собировнинг маълум қилишича, айни пайтда Қозоғистонда юрган 50 мингдан зиёд қирғизистонликнинг ҳаммаси мажбурий қайддан ўтиш, ишга рухсатнома олиш, турар-жой қидириш каби муаммоларга дуч келади. Янги келишув лойиҳаси ҳар икки давлат ҳукуматлари томонидан имзоланса, бу меҳнат муҳожирлари шароитини сезиларли енгиллатади.
XS
SM
MD
LG