Линклар

ҲРУ рус хавфсизлик хизматларини масъул қилди


“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Ингушетияда инсон ҳуқуқлари поймол этилишида Россия хавфсизлик хизмати масъул эканини маълум қилди.

Эълон қилинган янги ҳисоботда айтилишича, ҲРУда Россия хавфсизлик хизмати ходимларининг Ингушетияда фуқароларни ноқонуний ҳибсга олиш, уларни қийноққа солиш ва судсиз ҳукм белгилашига оид ҳужжат мавжуд.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг билдиришича, хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлланилаётган “урушнинг бу каби жирканч” услублари Шимолий Кавказдаги вазиятни издан чиқариши мумкин.

Ингушетия парламенти депутати Шамсиддин Могушков мазкур ҳисоботни асоссиз уйдирма, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG