Линклар

Тибет хорижлик сайёҳлар учун қайта очилади


Май ойида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлардан сўнг Хитой ҳукумати Тибетни хорижлик сайёҳлар учун ёпиб қўйган эди.

Ўтган шанба куни август ойида Пекинда ўтказилажак Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетаси Тибетдан ўтган эди.

Хитой расмийларининг таъкидича, эстафетанинг Лхасада ўтказилиши бу минтақа барқарор ҳаётга қайтганини намойиш этган.

Олимпиада ўйинлари арафасида Тибетда рўй берган намойишларнинг қонли бостирилиши жаҳон ҳамжамияти томонидан кескин танқид қилинган эди.
XS
SM
MD
LG