Линклар

Ғазо чегаралари яна ёпилди


Исроил Фаластин ҳудудидан амалга оширилган ракета ҳужумига жавобан Ғазо минтақаси билан чегарадаги барча назорат пунктларини ёпиб қўйди.

Хабарларга кўра, ҳозир фақат пиёдалар учун мўлжалланган битта чегара пости фаолият юритмоқда.

24 июнь куни фаластинлик жангарилар Исроил қўшинларининг Ғазо минтақасида амалга оширган ҳарбий амалиётига жавобан Исроилнинг Сдерот шаҳрига ракета отган эди. Мазкур ракета ҳужуми учун масъулиятни “Исломий жиҳод” гуруҳи жангарилари ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG